news image

2019 ЙИЛДА “МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ КОРХОНА” ТАНЛОВИ НАТИЖАЛАРИ

Ўзбекистон саноатининг металлургия ва машинасозлик соҳалари ходимлари Республика касаба уюшмалари кенгаши ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан ташкил этилган «2019 йилда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини ташкил этиш бўйича энг яхши корхона» республика танлови натижаларига кўра, «ЎзАвто-ИНЗИ» МЧЖ ҚК “Энг яхши корхона” номинациясида 3-ўринни олди.

2019 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон саноатининг металлургия ва машинасозлик соҳалари ходимлари Республика касаба уюшмалари кенгаши вакили Сагдуллаев М.М. ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖ вакили Ким В.Н. томонидан диплом ва қимматбаҳо совғаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш – бу шунингдек ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилик-техник, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитацион ва бошқа тадбирларни ўз ичига олувчи, иш фаолияти жараёнида ходимлар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилувчи тизимдир. Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига ишлаб чиқариш санитарияси, меҳнат гигиенаси ва электр хавфсизлиги ҳам киради.  

Таъкидлаб ўтиш жоизки, корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш унумдорлиги ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд. Ходимлар ишлаши учун яратилган қулай ва хавфсиз шароитлар сабабли кўпинча иш унумдорлиги ва яхши натижалар кўрсаткичлари кузатилади.

Кейинги йил янада яхшироқ кўрсаткичларга эришишга умид қиламиз!

Сайтимиз: http://uzinzi.uz/

Фейсбук: https://www.facebook.com/uzavtoinzi/