UZAUTO-INZI" МЧЖ ҚК корхонасида омбор қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини (ЛСҲ) ишлаб чиқиш учун танлов (конкурс) эълон қилади

Бўлимлар: Прочее

Сана: 16-04-2020

UZAUTO-INZI" МЧЖ ҚК корхонасида омбор қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини (ЛСҲ) ишлаб чиқиш учун танлов (конкурс) эълон қилади

Қурилиш ишларининг тавсифи:

Омбор ўлчамлари: узунлиги – 80 м, кенгилиги – 30 м;

Каркас металл конструкцияси – 2540 м2; 

 Девор ва том ёпиш  сэндвич-панеллари – 3730 м2;

Темир-бетон конструкциялар (пойдеворлар, устунлар, рампа тузилмалари, поллар) – 2540 м2;

Таъмирлаш ишлари – 2540 м2;

Муҳандислик коммуникациялари – 2540 м2;

Автомат тарзда ёнғинни ўчириш (меъёрий ҳужжатлар бўйича талаб этилганида) – 840 м2;

Ҳудудни ободонлаштириш (периметри 220 м бўлган бино атрофи бўйлаб кенглиги 6 м.лик бетон қоплама) –1320 м2;

Юк машинасининг омборга кириши учун докфелерли конструкция.

 

Омборда қуйидагилар сақланади:

хом ашё (алюминий)

тайёр маҳсулот

Бутловчи қисмлар

турли хилдаги тахталар

чиқиндилар (кимёвий сувни тозалаш, қадоқлаш целлофанлари ва қутилари, макулатура)

кимёвий маҳсулотлар

ёқилғи-мойлаш материаллари (турли хилдаги мойлар)

иккиламчи хом ашё (алюминий ва шлак қириндилари)

бошқа материаллар

 

❕ Компания тендерида иштирок этиш учун қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

1. Фаолиятни амалга ошириш учун лицензия;

2. Тахминий ҳаражат ҳисоб-китоби; 

3. Сизнинг ЛСҲ бўйича ишлаб чиқилган объектлар томонидан билдирилган фикрлар;

4. Сизнинг ЛСҲ бўйича ишлаб чиқилган объектлар рўйхати; 

5. Компаниянгиз неча йилдан бери фаолият юритади;

6. Мутахассислар рўйхати; 

7. Ташкилотнинг солиқ бўйича қарздорлиги йўқлиги ҳақида солиқ органидан маълумотнома;

8. Ташкилотнинг 2-сон картотекаси йўқлиги ҳақида хизмат кўрсатувчи банкдан маълумотнома.

 

Ҳужжатларни info@inzi.uz  манзилига, Капитал қурилиш департаменти менежери Қодиров Руслан номига йўллашингиз мумкин.

 

Ҳужжатларни топшириш муддати  2020 йил 30 апрелгача .